Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон ва Туркия туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Туркия туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Жорий йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва Туркия Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш тўғрисида Баённома имзоланди.

Ҳужжатда томонларнинг яқин йилларда ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш бўйича амалий қадамлари, бу борадаги қўшма лойиҳа ва ташаббуслар белгилаб берилган.

Шунингдек, ташриф доирасида Туризм қўмитаси раиси У.Шадиев ва Туркия маданият ва туризм вазири М.Эрсой ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти томонидан жорий йилнинг 3 июнь куни туризм бўйича селектор йиғилишида қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, Туркия томони билан Туркиянинг йирик мажмуаларида Ўзбекистон меҳмонхона бизнеси раҳбарларининг малакасини ошириш, тиббий туризмни ривожлантиришга турк тажрибасини жалб этиш, талабалар учун янги таълим дастурларини амалга ошириш ва бошқа таклифлар ишлаб чиқилди.

Икки мамлакатнинг етакчи туроператорлари, меҳмонхона тармоқлари иштирокида Хива шаҳрида Ўзбекистон-Туркия туризм бўйича қўшма комиссиясининг навбатдаги III мажлисини ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

Киритилди: 18:08 07.06.2024. Ўқилди: 1271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!