Рекорд кўрсаткич – 7,5 миллиард доллардан ошиб кетди, уни 10 миллиард долларга етказиш режалаштирилган, – дейди Жамшид Хўжаев.
Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони сўнгги 5 йилда 3 баробар ошди. Жорий йилнинг атиги 10 ойида улар 700 тага кўпайди.
Ўзбекистонда нефть-кимё, энергетика, кон-металлургия, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳаларда умумий қиймати 20 миллиард доллардан ортиқ бўлган 200 га яқин қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.