Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди

Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди

Тошкентда давом этаётган Мираброр Усмонов кубоги-2026 турнири доирасида Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистонига қарши ўйин ўтказди.

Баҳснинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида вакилларимиз 4:1 ҳисобида муваффақият қозонди.

Ўйин давомида ёшларимиз икки бор ҳисобда ортда қолаётган бўлса-да, якунда ҳисобни тенглаштира олишди.

Беҳруз Абдусатторов 42-дақиқада (пенальтидан), Садриддин Ҳасанов 70-дақиқада гол урди.

Илк турда футболчиларимиз Арманистонни 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Энди 3-турдаги рақиб Россия бўлади (6 октябрь, 17:00).

Киритилди: 19:22 04.10.2026. Ўқилди: 404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!