Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон туманида талончилар қўлга олинди

Ўзбекистон туманида талончилар қўлга олинди

20 сентябрь куни Р.Л, Т.Б ва Х.И.лар бир гуруҳ бўлиб, Яккатут маҳалла ҳудудида яшовчи Х.Ш.ни қўллари билан уриб, ёнида бўлган “Samsung A6» русумли телефон аппарати, фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси ҳужжатлари ҳамда ичида 600 АҚШ доллари ва 60.000 сўм пуллари бўлган катмонини очиқдан-очиқ талон-торож қилишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а,в” (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Киритилди: 01:15 25.09.2022. Ўқилди: 2681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!