Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон-Тожикистон бизнес форуми сарҳисоби эълон қилинди

Ўзбекистон-Тожикистон бизнес форуми сарҳисоби эълон қилинди

Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумида музокаралар якунига кўра, умумий 133,2 миллион доллар миқдорида 58та шартнома ва келишувлар имзоланди, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги матбуот-хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонда давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форуми ва "Тожикистонда ишлаб чиқарилган" номли кўргазма бўлиб ўтган эди.

Вазирлик ушбу бизнес-форумда икки давлатнинг 400дан ортиқ тадбиркорлари иштирок этганини маълум қилган.

Музокаралар якунига кўра, умумий 133,2 млн доллар миқдорида 58 та шартнома ва келишувлар имзоланди. Улардан 52таси - умумий 89,9 млн долларга тенг экспорт шартномалари, 3 таси - 3,3 млн доллар ҳажмида импорт шартномалари ва қолган 3таси - молиявий ҳамкорлик бўйича келишувлар (40 млн доллар). Жумладан, нефт-газ, металлургия, машинасозлик, электротехника, кимё, қурилиш, фармацевтика, озиқ-овқат саноатлари, молия ва бошқа соҳаларга оид келишувлар имзоланган.

 

Киритилди: 13:57 22.08.2018. Ўқилди: 2729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!