Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов машғулотлар пайтида оёғининг болдир мушак қисмида ноқулайлик ҳис қилган.
Тиббий диагностик ва клиник текширув хулосаларга кўра, ҳимоячимизнинг тикланиши учун 1 ҳафта муддат талаб этилади.
Айни дамда Алижонов тиббий штаб назорати остида индивидуал равишда тикланиш машғулотларини олиб бормоқда, дейилади ЎФА хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон Канадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказди ва 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Энди вакилларимиз Нидерландияга қарши майдонга тушади.