“Дунё” ахборот агентлиги раҳбари Омонулла Файзиев ташқи ишлар вазирига матбуот котиби бўлган.
У Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги раҳбари сифатида 2024 йилдан буён ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Файзиев Омонулла Лутфуллаевич 1985 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини (2007 йил бакалавр, 2009 магистр), шунингдек, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.