Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон қизамиқдан холи давлат мақомини йўқотди

Ўзбекистон қизамиқдан холи давлат мақомини йўқотди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, қизамиқ касалланиши кескин ошгани сабабли Ўзбекистон қизамиқни тўлиқ йўқ қилган давлат мақомидан маҳрум бўлди.

Шунингдек, Буюк Британия, Испания, Австрия, Арманистон ва Озарбайжон ҳам ушбу рўйхатга киритилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қизамиқни эмлаш орқали 100% олдини олиш мумкин, бироқ вакцина қамрови пасайса, касаллик жуда тез тарқалади. У юқори иситма ва тошма билан бошланади, оғир асоратлар, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

ЖССТ маълумотларига кўра, касалликни жиловлаш учун эмлаш даражаси камида 95% бўлиши керак. Акс ҳолда вирус яна кенг тарқала бошлайди.

Сўнгги йилларда дунёда вакциналарга ишончсизлик кучайгани фонида қизамиқ ва олдини олиш мумкин бўлган бошқа касалликлар қайта кўпаймоқда.

ЖССТ мамлакатларни, айниқса, болалар орасида эмлашни кучайтиришга чақирди.

Киритилди: Бугун 19:37. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!