Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон Қирғизистонга иккита Ми-8МТВ ҳарбий-транспорт вертолётини топширди

Ўзбекистон Қирғизистонга иккита Ми-8МТВ ҳарбий-транспорт вертолётини топширди

Ўзбекистон Қирғизистонга иккита Ми-8МТВ ҳарбий-транспорт вертолётини топширди, деб ёзмоқда Sputnik Қирғизистон.

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, Қирғизистон ҳарбий самолётлари парки иккита жанговар вертолёт билан тўлдирилди.

У 2021 йилда Ўзбекистон Қирғизистонга бепул ёрдам сифатида МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини берганини таъкидлади.

"Шундан сўнг Қирғизистон ҳарбий самолётлари паркидаги худди шундай вертолётлардан бири капитал таъмирлаш учун давлатга қарашли "Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи"га топширилди. Таъмирлаш ишларини Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тўлиқ ўз зиммасига олди”, — дея ёзган Жапаров.

Қирғизистон Мудофаа вазирлиги мутахассислари самолётни қабул қилиб, Чирчиқ – Ўш, Ўш Бишкек йўналиши бўйича етказиб беришди ва у тўлиқ ишга тайёрлигини маълум қилди.

"Буларнинг барчаси, албатта, Ўзбекистон президенти, муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг кўмаги ва назорати билан амалга ошди. Шу муносабат билан Шавкат Миромоновичга чуқур миннатдорлигимни билдираман", — дея қўшимча қилган Қирғизистон раҳбари.

Киритилди: 11:32 23.10.2023. Ўқилди: 5010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!