Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон Президенти ва Грузия Бош вазири телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти ва Грузия Бош вазири телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Ираклий Кобахидзени таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, Грузия халқига фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2-3 июл кунлари Грузияга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Грузия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, шунингдек, Грузиянинг Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Киритилди: Бугун 12:46. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!