Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон Президенти Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Президенти Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Қозон шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти - "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Юксак мукофотни давлатимиз раҳбарига Татаристон Раиси Рустам Минниханов тантанали равишда топширди.

Президентимиз ушбу орден билан Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланди.

Мамлакатимиз етакчиси Татаристон раҳбарига мукофот учун самимий миннатдорлик билдириб, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди ҳамда Татаристон халқига эзгу тилакларини билдирди.

Ўзбекистон Президенти Татаристоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Киритилди: Бугун 11:18. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!