Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон Покистон ва Афғонистон тўқнашуви бўйича хавотир билдирди

Ўзбекистон Покистон ва Афғонистон тўқнашуви бўйича хавотир билдирди

Ўзбекистон Покистон ва Афғонистон кучлари ўртасидаги тўқнашувга муносабат билдирди.

Ўзбекистон Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудида вазиятнинг кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини маълум қилган.

«Биз томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга, вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

Шунингдек, Ўзбекистон томони юзага келадиган барча келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий ва дипломатик мулоқотлар орқали, давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва ўзаро ҳурмат принциплари асосида ҳал этилиши лозимлигини яна бир бор таъкидлайди», дейилади ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввал Покистон қўшинлари Афғонистоннинг йирик шаҳарлари — Кобул ва Қандаҳорда Толибон ҳукуматига тегишли ҳарбий объектларга ҳаво зарбалари берди. Толибон ҳаракати эса Покистон ҳарбий иншоотларига «жавоб зарбалари» берганини маълум қилди. Ҳар икки томон катта йўқотишлар ҳақида хабар бермоқда.

Киритилди: 22:06 27.02.2026. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!