Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон Покистон — Афғонистон чегарасидаги вазиятдан хавотирда

A A A
Ўзбекистон Покистон — Афғонистон чегарасидаги вазиятдан хавотирда

Ўзбекистон Республикаси Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудида вазиятнинг кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдиради.

"Биз томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга, вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз", дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.

Шунингдек, Ўзбекистон томони юзага келадиган барча келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий ва дипломатик мулоқотлар орқали, давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва ўзаро ҳурмат принциплари асосида ҳал этилиши лозимлигини яна бир бор таъкидлайди.

Киритилди: Бугун 20:39. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!