Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон от спортидаги мавқеини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон от спортидаги мавқеини мустаҳкамламоқда

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган форумда Халқаро от спорти федерацияси (FEI) президенти Ингмар де Вос Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиевни юқори натижа билан табриклади.

Ўзбекистон тарихида илк бор бир йилнинг ўзида иккита лицензия қўлга киритилди: Бекзод Қурбонов АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги финалида ва Германиянинг Аахен шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Бу натижалар Ўзбекистоннинг от спорти соҳасидаги мавқеи жадал ўсиб, мустаҳкамланиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Киритилди: 21:51 02.04.2026. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!