Сенатда қабул қилинган қарорга мувофиқ, Акрам Шукуров Олий суд раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.
Шунингдек, Баҳодир Абдуллаев, Собиржон Эргашев, Бегзод Хайдаров ва Нозимжон Жураев 10 йиллик муддатга, Акмал Муродов ҳамда Одил Нормаҳматов эса судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига сайландилар.
Шу билан бирга, Дилшод Ражабов, Камолиддин Толлибаев, Анвар Элмуродов ва Элбекжон Тургунбоев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан судьялик лавозимидан озод этилди.