Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойидаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Рақиб Арманистоннинг “Урарту” жамоаси бўлди.
Учрашувда миллий жамоамиз ҳужумкор ўйин намойиш этди ва 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Биринчи бўлимда ҳисобни Алишер Одилов очган бўлса, иккинчи таймда Жавоҳир Ҳусанов ҳамда Авазбек Ўлмасалиев (икки бор) рақиб дарвозасини ишғол қилди.
“Урарту” жамоаси эса учрашув давомида икки бор жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди, улардан бири қўшимча дақиқаларда пенальти орқали урилди.
Назорат учрашуви
Ўзбекистон — «Урарту» — 4:2
Голлар: Алишер Одилов (35), Жавоҳир Ҳусанов (58), Авазбек Ўлмасалиев (62, 70) — «Урарту» (19, 105+3, пенальти)