Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.
Йиғин давомида ёпиқ эшиклар ортида икки ўртоқлик ўйини ўтказилади, дея хабар беради ЎФА матбуот хизмати.
«Йиғин давомида мураббийлар штаби томонидан миллий жамоага номзод футболчиларнинг имкониятларини синовдан ўтказиш ҳамда уларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш режалаштирилган.
Бу йиғин ФИФА кунлари доирасидаги расмий учрашувлардан ташқари режа асосида ташкил этилган бўлиб, асосий эътибор футболчиларни кўрикдан ўтказишга қаратилган.
Шу боис Хитой миллий жамоаси (26 январ) ҳамда «Урарту» клубига (30 январ) қарши баҳслар машғулот учрашуви форматида ўтказилади. Ушбу ўйинлар ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.