Бугун, 12-июль куни соат 14:45 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шох кўчасида жойлашган “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг 10-қаватида ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига қутқарувчилар соат 14:49 да етиб бориб, ёнғин соат 14:54 да ўчирилган.
Меҳмонхонанинг 10-қаватидаги ишчи хизматчилар хонаси ёниб зарарлангани аниқланган. Тан жароҳати олганлар фуқаролар йўқлиги айтилган.