Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон маданий мероси жаҳон саҳналарига олиб чиқилади

Ўзбекистон маданий мероси жаҳон саҳналарига олиб чиқилади


Шавкат Мирзиёевга маданият ва санъат соҳасида 2026–2027 йилларга мўлжалланган устувор лойиҳалар тақдим этилди. Унга кўра:

🔸Ўзбекистоннинг ноёб маданий мероси Доха, Милан, Венеция, Нара ва Флоренция каби шаҳарлардаги музейларда намойиш этилади.

🔸"Тамерлано" операси 2027 йил март ойида дунёдаги энг машҳур концерт залларидан бири — Carnegie Hall саҳнасида намойиш этилади.

🔸Сентябрь ойида Регистон майдонида машҳур пианиночи Ланг Ланг, октябрь ойида эса Тошкентда таниқли бастакор Макс Рихтернинг концертлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шунингдек, Мирзиёев Ўзбекистоннинг маданий салоҳиятини халқаро майдонда янада кенг тарғиб этиш бўйича бир қатор топшириқлар берди.

Киритилди: 17:47 17.07.2026. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!