Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон Интернет хавфсизлиги тўғрисидаги Париж чақириғини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Интернет хавфсизлиги тўғрисидаги Париж чақириғини қўллаб-қувватлади

12 ноябрь куни Франция президенти Эмманюэл Макрон Интернетни бошқариш бўйича форум ўтказилиши муносабати билан кибермаконда ишонч ва хавфсизликка Париж чақириғи бўйича нутқ сўзлади. Кибермаконда хавфсизликни таъминлашнинг умумий тамойилларини ишлаб чиқишга чақирувчи декларация Ўзбекистон томонидан қўллаб-қувватланди, дея хабар қилди Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Ҳужжатдақайд этилишича, кибермайдон, бу — нафақат имкониятлар, балки янги таҳдидлар макони ҳамдир. Кибержиноятчилик ва ёвуз мақсадли ҳаракатларнинг ривожланиши ҳам хусусий аҳамиятга молик маълумотлар, ҳам инфратузилма объектлари хавфсизлигига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

«Онлайн маконларда фуқаролар ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш ва уларни ҳимоя қилиш учун давлатлар биргаликда ҳаракат қилиши ҳамда хусусий сектордан, тадқиқотчилар доиралари ва фуқаролик жамиятидан ҳам ҳамкорларни жалб қилиши лозим», — дейилади ҳужжатда.

Париж чақирувини 51 давлат қўллаб-қувватламоқда.

Manba: gazeta.uz

Киритилди: 06:27 14.11.2018. Ўқилди: 1161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!