Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон ҳудудлари ва Эроннинг Бушер вилояти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади

Ўзбекистон ҳудудлари ва Эроннинг Бушер вилояти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади

Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эрон Савдо, саноат конлар ва қишлоқ хўжалиги палатаси вакили, "Tangestan Emrooz" компанияси ижрочи директори Хезер Халили билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва туризм соҳаларида ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Эрон томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар тўғрисида ахборот берилди.

Хезер Халили жорий йилнинг 26-27 январь кунлари Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири бошчилигидаги делегация таркибида мамлакатимизга келганини илиқ эсга олди. Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

"Tangestan Emrooz" компанияси раҳбари Эроннинг Бушер вилоятининг имкониятлари ва салоҳияти ҳақида маълумот берди. У Бушер ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида маданий соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, ҳунармандчилик, адабиёт ва санъат йўналишларида ўзаро алоқаларни ривожлантиришга тайёрлигини қайд этди.

Киритилди: 10:22 30.03.2024. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!