Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон фуқароларига Буюк Британияда ишлаш имкониятлари яратилади

Ўзбекистон фуқароларига Буюк Британияда ишлаш имкониятлари яратилади

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси вакиллари ва британиялик иш берувчилар иштирокида гибрид форматда учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Учрашувда Буюк Британия Иш берувчилар ассоциацияси раҳбари Дэвид Кэмп, шунингдек, британиянинг «AG recruitment», «Сoncordia» ва «Labour Solutions» рекрутинг компаниялари раҳбарлари иштирок этишди.

Унда Ўзбекистонда меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мазкур йўналишда мамлакатимизнинг имкониятлари, меҳнат мигрантларини тайёрлашга ихтисослашган «Моно марказлар» тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Мулоқот давомида 2023 йилда Британия ҳукумати томонидан мавсумий хорижий меҳнат мигрантлари учун ажратилган 45 мингта квота доирасида Ўзбекистондан ишчи кучини жалб этиш, меҳнат муҳожирларига яратиладиган шарт-шароитлар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари юзасидан фикр алмашилди.

Буюк Британия Иш берувчилар ассоциацияси раҳбари Дэвид Кэмп бу соҳада Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш икки томон учун бирдек мафаатли бўлишини таъкидлади.

Унинг айтишича, ҳозирги кунда Британияда ишчи кучига бўлган эҳтиёж ошиб бораётганлиги сабабли ҳукумат томонидан ажратилган квота доирасида ўзбекистондан меҳнат мигрантларини тартибли ва уюшган тарзда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш имкониятлари мавжуд. Бу борада Британиянинг ректрутинг компаниялари билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш керак.

«Мен Ассоциация раҳбари сифатида хориждан келаётган ишчи кучлари, шу жумладан, Ўзбекистондан жалб этиладиган меҳнат мигрантларининг рекрутинг жараёнида ҳуқуқ ва манфаатлари британиялик иш берувчилар томонидан бузилмаслиги ва доимий равишда мониторинг қилиб борилишига ишончим комил», деди Дэвид Кэмп.

«Сoncordia» компанияси директори Симон Бовйер, ўз навбатида, 2021-2022 йиллар давомида мазкур йўналишда Ўзбекистон билан амалга оширилган самарали ҳамкорлик натижасида 2023 йилда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини иш билан таъминлашга тайёрлигини айтди.

Учрашув якунида мазкур йўналишдаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, икки томонлама Меморандум лойҳаларини ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олинди.

Киритилди: 10:53 12.01.2023. Ўқилди: 3852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!