Ўзбекистон Европа давлатлари, Беларусь, Хитой ва Мўғулистондан 250 мингдан ортиқ бош чорва молини импорт қилишни режалаштирмоқда.
Янги чора-тадбирлар мамлакатда гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган бўлиб, улар натижасида йилига қўшимча 44 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
Гўшт ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган тегишли таклиф давлат раҳбари томонидан маъқулланган.
Импорт қилинадиган чорва моллари мамлакатда гўшт ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва ички бозорда гўшт маҳсулотларига бўлган талабни таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.