Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон дунёнинг энг нуфузли мамлакатлари рўйхатида 71-ўринни эгаллади

Ўзбекистон дунёнинг энг нуфузли мамлакатлари рўйхатида 71-ўринни эгаллади

Ўзбекистон World Population Review томонидан эълон қилинган 2026-йилги Жаҳон таъсири индексида 100 та давлат орасида 71-ўринни эгаллади. Марказий Осиё мамлакатлари орасида 34-ўринни эгаллаган Қозоғистон ҳам рўйхатга киритилган.

Рейтингда мамлакатлар иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий таъсири, шунингдек, халқаро муносабатлардаги роли асосида баҳоланади. Эълон қилинган маълумотларга кўра, Хитой биринчи, АҚШ иккинчи ва Ҳиндистон учинчи ўринни эгаллади. Германия, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Мексика ва Италия ҳам кучли ўнталикка кирди.

Ўзбекистон Норвегия (72), Арманистон (80), Уругвай (82), Иордания (83) ва Грузия (92) дан олдинда бўлиб, 71-ўринни эгаллади. Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон эълон қилинган рўйхатга киритилмаган.

Киритилди: Бугун 13:40. Ўқилди: 724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!