Ўзбекистон Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон миллий симфоник, камер ва халқ чолғу оркестрлари жамоалари бирлашмаси ҳамда «Туркистон» санъат саройи базасида Маданият вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Давлат филармонияси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Norma.uz хабар қилди.
Президентнинг 27 июндаги қарори асосида ташкил этилган филармонияга мамлакатда мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш вазифаси юклатилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги академик ва халқ бадиий жамоалари бирлашмалари дирекциялари базасида филармониянинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.
Қуйидагилар филармониянинг асосий вазифалари сифатида белгиланди:
Давлат филармонияси Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 2-уй биносига жойлаштирилади.