Маҳалла ва нуронийларни қўллаб - қувватлаш вазирлигининг хабар беришича, бу октябрь ойининг биринчи ҳафтасида ўтказилади.
“Ҳафталик давомида барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, улар танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар учрашувларига ҳам жалб этилади.