Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон бозорларида гуруч қимматлади

A A A
Ўзбекистон бозорларида гуруч қимматлади

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонда гуруч нархи 4,2 фоизга қимматлади. гречка (2,9), ловия (1,4), нўхат (1,3), ун (0,6), мош (0,4) маҳсулотлари нархи эса пасайди. Юу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан май ойи якунлари бўйича эълон қилинган статистик маълумотларда қайд этилган.
 
Унда маълум қилинишича, озиқ-овқат маҳсулотлари май ойи давомида ўртача 0,2 фоизга қимматлашиб, бу эса истеъмол нархлари индексининг умумий ўсишига 0,1 фоиз даражасида таъсир кўрсатган.
 
Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ичида меваларнинг нархи 4,8 фоизга ўсган бўлса, сабзавотлар нархларида 13,6 фоизга пасайиш кузатилди.

Киритилди: 10:16 04.06.2018. Ўқилди: 2351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда