Ўзбекистон АҚШга еттита Black Hawk вертолётини топширди. Бу ҳақда америкалик дипломатик манбаларга таяниб “Америка овози” хабар берди.
Нашрнинг Пентагон расмийларига таяниб хабар беришича, Қўшма Штатлар 2021 йилда “Толибон” ҳужумидан қочган афғон армияси учувчилари Ўзбекистонга учиб келган вертолётларни қайтариб олган.
Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра, 2021 йилда “Толибон”нинг ҳокимиятни эгаллаши чоғида Ўзбекистон ҳудудига 45 дан ортиқ Афғонистон авиатехникаси олиб ўтилган.