Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Ўзбекистон ақлли ҳукумати» лойиҳасини тақдим этилди

A A A
«Ўзбекистон ақлли ҳукумати» лойиҳасини тақдим этилди

Тошкентдаги ИНҲА университетида #MITCROADMAP2018 анжуманда сўзга чиққан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев «Ўзбекистон ақлли ҳукумати» лойиҳасини тақдим қилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетасининг расмий сайти маълумот бермоқда.

Қайд қилинишича, электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг янги стратегиясида инновацион «Smart Government Uzbekistan» — «Ўзбекистон ақлли ҳукумати» лойиҳасини яратиш кўзда тутилган. Жаҳоннинг энг яхши тажрибаларини ўзида жамлаган ушбу стратегия 2021 йилгача бўлган вақтни ўз ичига олади.

Биргина 2018 йилнинг ўзида талаб энг юқори бўлган 50 дан ортиқ давлат хизматларини жорий этиш режалаштирилган бўлиб, шуларнинг 70 фоизи фуқаролар, 30 фоизи тадбиркорлар учун мўлжалланган.

«Smart Government Uzbekistan» деганда, мобил ҳукумат — давлат хизматлари кўрсатилиши механизмларининг такомиллаштирилиши, аҳоли ва бизнес эҳтиёжларига тезкор жавоб бериш.
24/7 — аҳолининг талабларига исталган вақтда, исталган жойда, исталган ахборот узатиш воситасида жавоб беришга масъул ҳукумат.
Доимий ислоҳ этиб борилувчи ҳукумат — бюрократик ва ортиқча жараёнларни йўқ қилиш мақсадида маъмурий ишларни оптималлаштириш.
Очиқ ҳукумат — йил давомида 400 дан ортиқ очиқ маълумотлар тўпламини шакллантириш кабилар тушунилади.

Киритилди: 00:31 23.05.2018. Ўқилди: 1537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар