Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон аҳолиси энг кам пул сарфлайдиган хизмат тури қайси?

Ўзбекистон аҳолиси энг кам пул сарфлайдиган хизмат тури қайси?

2018 йилнинг 10 ойида фойдаланилган хизматларнинг 1,3 фоизи соғлиқни сақлаш соҳаси ҳиссасига тўғри келади, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Аҳолига кўрсатилган бозор хизматларининг умумий ҳажми 118,9 трлн сўмни ташкил этган бўлса, шундан 1,6 трлн сўм тиббиёт соҳасига тўғри келади.

Ушбу кўрсатгич поликлиникалар, шифохоналатр ва тиббиёт лабораторияларининг бепул хизматларини ўз ичига олмайди.

Аммо ўзбекистпонликларнинг дори-дармонга сарфлайдиган ҳаражатлари тиббий хизмат ҳаражатларидан бир неча баравар кўп. Хусусан, дори импорти ҳажми жорий йилнинг 10 ойида 5 трлн сўмни (12.11.2018 ҳолатига кўра, 605,3 млн АҚШ доллари) ташкил этган.

Олдинроқ, Ўзбекистон Президенти бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш зарурлиги таъкидланганди. Шунингдек, ўтган икки йил мобайнида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида 120 дан ортиқ турли хил қарорлар қабул қилинган.

2017 йилга нисбатан 2018 йилда Соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан 40 фоиз кўп маблағ ажратилган. Бундан ташқари, келгуси бир йил ичида ҳукумат тиббий ходимларнинг иш ҳақини 1,5 бараварга оширишни режаламоқда.

Қайд этиш жоизки, хизматлар соҳасининг умумий ҳажмидаги энг катта улуш транспорт соҳасига (29,6 фоиз) тўғри келади. 10 ой давомида транспорт соҳасининг ҳажми 35,2 трлн сўмни ташкил этган. Савдо хизматлари соҳаси иккинчи ўринда – 32,3 трлн сўмни ташкил этади.

Киритилди: 00:00 14.11.2018. Ўқилди: 2007 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!