Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани рост(ми)?

Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани рост(ми)?

Айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022-йил 4-майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Шуни маълум қиламизки, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир.

Афғонистон Муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларидан журналист этикасига қатъий риоя қилишга, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чорлайди.

Киритилди: 12:35 04.05.2022. Ўқилди: 8964 марта. Фикрлар сони: 12 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!