Ўзбекистон 2030 йилга қадар ишлаб чиқаришни олтинда 175 тоннага, кумушда 500 тоннага, уранда 15 минг тоннага, мисда 500 минг тоннага етказишни мақсад қилган.
Бу борада амалга оширилаётган 22 миллиард долларлик лойиҳалар доирасида яратилган 40 мингга яқин юқори даромадли иш ўринлари ёшлар учун катта имконият бўлади.
“Ҳозир республика фаолларига мурожаат қилмоқчиман. Ёшларга етказинглар: ўқисин, излансин, бундай корхоналарда ишлаб, ҳаётда муносиб ўрнини топсин!” – деди Президентимиз.
Бугун ишга туширилаётган 3-мис бойитиш фабрикаси Янги Ўзбекистоннинг тоғ-кон ва металлургия саноатини янги технологияли босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди.
Давлатимиз раҳбари фабрикани қуришда фаол иштирок этаётган барча ишчи-ходимлар, қурувчи ва машинистлар, муҳандис ва технологлар, геолог ва кончилар, ўзининг тажрибаси ва касбий салоҳияти билан ёшларга устозлик қилаётган фахрийлар, лойиҳага ўз ҳиссасини қўшяптган хорижий ҳамкорларга чуқур миннатдорчилик билдирди. Фабиканинг янги меҳнат жамоасига эса келгуси ишларида улкан зафарлар тилади.
Маросимда комбинат ишчилари, меҳнат фахрийлари, профессор-ўқитувчилар сўзга чиқди. Президентимиз фабрика фаолиятига старт берди.