Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга қанча газ сотганини биласизми?

A A A
Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга қанча газ сотганини биласизми?

Ўзбекистон 2022 йилда қувур орқали Хитойга 1,07 млрд долларлик газ сотган. Бу ҳақда Хитой Божхона бош бошқармасига таяниб ТАСС хабар берди.

Департамент маълумотларига кўра, Хитойга қувур орқали газ сотувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаб турибди: 12 ой давомида бу мамлакатдан Хитойга етказиб берилган газ қиймати 10,25 миллиард долларни (ўсиш 51 фоиз) ташкил этган.

Иккинчи ўринда Россия (3,98 млрд доллар, ўсиш 263 фоиз), учинчи ўринда Мянма (1,43 млрд доллар, ўсиш 1,3 фоиз), тўртинчи ўринда Қозоғистон (1,08 млрд доллар, камайиш 4 фоиз) ва бешинчи ўринда Ўзбекистон (1,07 млрд доллар, ўсиш 33,9 фоиз) қайд этилган.

Киритилди: 23:38 20.01.2023. Ўқилди: 6068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!