Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Uzbekistan Airways ёшларга 21 фоиз чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways ёшларга 21 фоиз чегирма эълон қилди

“Ёшлар туризми ҳафталиги” ўтказилиши муносабати билан Узбекистан Аирwайс жорий йилнинг 23-31 март кунлари маҳаллий йўналишлардаги авиақатновларга 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган (Ўзбекистон Республикаси фуқароси) мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёшлар учун эконом класс тарифларига 21% чегирма эълон қилади.

Авиачипта қайтарилганда/қайта бронлаштирилганда/қайта расмийлаштирилганда тарифга тақдим этилган чегирма авиачиптани қайтариш/қайта бронлаштириш учун ундириладиган йиғимларга нисбатан қўлланилмайди. Қисман фойдаланилган авиачипта пулини чегирма тугагандан кейинги кунда қайтармоқчи бўлган йўловчи чегирма амал қилган кунда сотиб олган миқдорда қайтариб олади.

Тўлиқ фойдаланилмаган ёки қисман фойдаланилган авиачипталарни қайта расмийлаштирганда, агар жўнаш саналаридан бири чегирма тугаган вақтдан кейинга тўғри келмаса, тўлиқ тариф даражасига чегирмалар қўлланилмайди.

Чегирмали авиачипталарни расмийлаштириш учун фақатгина Узбекистан Airways Sales ёки унинг агентларига мурожаат қилишингиз керак.

Киритилди: 15:25 14.03.2023. Ўқилди: 865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!