Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Uzbekistan Airways” Тошкент-Хабаровск йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўяди

A A A
“Uzbekistan Airways” Тошкент-Хабаровск йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўяди

“Uzbekistan Airways” авикомпанияси 4 декабрдан Россиянинг Хабаровск шаҳридан Тошкентга мунтазам парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Хабаровск аэропорти матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Орадан 10 йил ўтиб Хабаровск халқаро аэропортидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри мунтазам рейслар очилмоқда”, - дейилади хабарда.

Парвозлар ҳафтасига бир марта, душанба кунлари амалга оширилади. Йўловчиларга Airbus ҳаво кемаларига хизмат кўрсатади.

Хабаровскдан Тошкентга парвоз 7 соат вақтни ташкил қилади.

Аввалроқ Россиянинг “Red Wings” авиакомпанияси 16 ноябрдан Қозон — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйиши хабар қилинган эди.

Киритилди: 14:02 10.11.2023. Ўқилди: 943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!