Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбек олимлари экологик муаммоларга инновацион ечим яратди

 Ўзбек олимлари экологик муаммоларга инновацион ечим яратди

Материалшунослик институти олимлари биологик асосда олинган кўп қатламли графен ишлаб чиқди.

Бу материал асосида сувни самарали тозалашга мўлжалланган WATER-TOL фильтр-прессининг лаборатория намунаси яратилди.

Графен инсон саломатлиги учун хавфсиз ҳисобланади. У яраларнинг тез битишига ёрдам беради, шунингдек бактериялар, вируслар ва замбуруғларга қарши фаол таъсир кўрсатади.

Энг муҳими, янги материал сув ва ҳавони тозалаш, шунингдек зарарли моддалар ҳамда радионуклидларни ютишда самарали ҳисобланади.

Киритилди: 08:44 11.01.2026. Ўқилди: 1642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!