Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

UZAUTO MOTORS товламачилар ҳақида огоҳлантирди

UZAUTO MOTORS товламачилар ҳақида огоҳлантирди

UZAUTO MOTORS товламачилар ҳақида огоҳлантирди.

“Ҳурматли харидорлар! 

Сизларга айни дамда расмий дилерларда савдода UzAuto Motors компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг барча ранг ва комплектацияларига шартномалар мавжудлигини маълум қиламиз. Агарда Сиз автомобиль хариди жараёнида у ёки бу моделдаги автомобиль учун шартнома йўқлиги, етказиб берилиш муддатининг узоқлиги каби важлар билан қўшимча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, UzAuto Motors команиясининг ишонч телефонларига 78 141-77-77 рақамлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз. 

Компания бу каби товламачилик ва бошқа коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш, автомобиллар савдосида шаффофликни таъминлаш мақсадида “Uzavtosavdo” мобиль иловасини ишга туширган. Агарда иловада зарур автомобиль йўқ бўлса, буюртма тўғридан-тўғри автомобиль заводига юборилади. Мазкур илова орқали харидор ўзи истаган автомобилнинг ранги ва русумини танлаб унга шартнома олиши мумкин. “Uzavtosavdo” иловаси харидорга барча жараёнларни бошиданоқ назорат қилиш, ўз навбати ва автомобилни олиш санасини билиб бориш имконини яратмоқда. 

Огоҳ бўлинг! 

Биз харидингиз ёқимли бўлишини истаймиз!”

Киритилди: 14:18 14.08.2019. Ўқилди: 1324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!