Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

UzAuto Motors Malibu ва Tracker автомобилларига байрамона чегирма эълон қилди

UzAuto Motors Malibu ва Tracker автомобилларига байрамона чегирма эълон қилди

UzAuto Motors компанияси Malibu Turbo ҳамда Tracker Premier AT автомобилларини харид этишга чегирма эълон қилди.

Чегирмалар Мустақиллик байрами муносабати билан эълон қилинган.

"Энг улуғ айёмимиз арафасида ташкил қилинган акция доирасида ушбу моделдаги автомобиллар учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширган харидор 20 миллион сўмгача чегирмага эга бўлади", - дейилади хабарда.

Компания томонидан тақдим этилаётган чегирмали нархлар қуйидагича: 

Malibu Turbo 2,0 — 302 млн. сўм ўрниги 282 млн. сўм; Malibu Turbo 1,5 —270 млн. сўм ўрнига 250 млн. сўм; Tracker Premier AT —  215 млн. сўм ўрнига 190 млн. сўм.

Чегирмалар 2019 йилнинг 21 августидан 10 сентябрига қадар амал қилади.

 

Киритилди: 09:44 21.08.2019. Ўқилди: 1720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!