Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Ўзагроэкспорт»нинг нарх сиёсати бекор қилинди

A A A
«Ўзагроэкспорт»нинг нарх сиёсати бекор қилинди

«Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.

Фармон билан экспорт контрактларини контракт тузилган кунда «Ўзагроэкспорт» АЖ эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш, шунингдек, экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида ўтказиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхонада божхона юк декларацияси рўйхатга олинадиган кунда «Ўзагроэкспорт» АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича расмийлаштириш тартиби бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Kun.uz ушбу мавзу бўйича бир қатор репортаж ва мақолалар эълон қилган, уларда «Ўзагроэкспорт» томонидан белгиланган нархлар етиштирилган маҳсулотлар экспортига тўғаноқ бўлаётгани ёритилганди.

Manba: kun.uz

Киритилди: 21:46 01.08.2018. Ўқилди: 1567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар