Бугун 21 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўз номига кредит олишни тақиқлаганлар сони 3 миллионга яқинлашди

Ўз номига кредит олишни тақиқлаганлар сони 3 миллионга яқинлашди



КАТМ маълумотларига кўра, 1 октябрь ҳолати бўйича Ўзбекистонда 2 млн 841 мингдан ортиқ фуқаро ўзига кредит олишни тақиқлаб қўйган.

Бу ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 19 баробарга, йил бошидаги кўрсаткичдан эса 6,5 баробарга кўп.

Хизматдан фойдаланганларнинг 58 фоизи эркаклар, қолгани эса аёллар ҳиссасига тўғри келади.

Ёш кесимида эса 26 ёшдан 35 ёшгача бўлганлар хизматдан энг кўп (жамининг 30 фоизи) фойдаланган.

Энг кам фойдаланганлар эса 56 ёшдан юқори бўлган фуқаролар бўлиб, уларнинг жами кўрсаткичдаги улуши 9 фоизни ташкил этган.

Маълумот учун, кредит олишга тақиқ қўйиш хизмати 2025 йилнинг июнь ойида фуқароларни уларнинг номига рухсатсиз кредит расмийлаштирилиши ва фирибгарлик ҳолатларидан ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилган.

Ушбу хизматни КАТМ иловаси ва сайти ҳамда mygov орқали онлайн тарзда, шунингдек, барча давлат хизматлари марказлари орқали ҳам фаоллаштириш ва ўчириш мумкин.

Киритилди: 18:32 20.10.2026. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!