Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Уханда коронавирусга чалинганлар сони ортмоқда

A A A
Уханда коронавирусга чалинганлар сони ортмоқда

Хитойда ўтган бир кун ичида коронавирусга чалиниш бўйича 17 та янги ҳолат ва касалликнинг ҳеч қандай аломатларига эга бўлмаган 12 киши қайд этилди. Касалланиш ҳолатларидан бештаси Уханга тўғри келмоқда. Бу ҳақда Хитой давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди.

Касалланганлардан 10 нафари мамлакат ичида вирусни юқтириб олган, жумладан коронавирус илк бор декабрда қайд этилган Уханда улар 5 кишини ташкил қилмоқда. 

10 май куни коронавирус Уханга яна қайтгани ва у бир кишида аниқлангани маълум қилинганди. Бу ерда 3 апрелдан бери янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмаётганди. Шу тариқа, шаҳарда касалланганлар сони 6 кишига етган ва уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.

Яна 7 та касалланиш ҳолатида вирус хориждан келганларда аниқланган. Барча 12 та аломатсиз ҳолат мамлакат ичида қайд этилган. 

Шунингдек, мамлакатда охирги кун ичида коронавирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

Тиббий муассасаларда 141 киши даволанишни давом эттирмоқда, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланган. 

Киритилди: 09:32 11.05.2020. Ўқилди: 5221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар