“Ўзбекнефтгаз” маълумотига кўра, 12 март куни Ғарбий Қуйи Сургил конидаги 17-сон қудуқдан катта босимда саноат миқёсида табиий газ оқими олинди.
Қудуқ 4750 метр чуқурликкача бурғиланди ва 4597–4750 метр оралиғидаги истиқболли қатламлардан газ чиқиши аниқланди.
Ҳозирда қудуқни ишга тушириш, газ қувурларини улаш ва технологик жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда газ истеъмолчиларга етказиб берилиши режалаштирилган.