Самарқанд давлат университети ўқув биноси олди бўйлаб борар эканман, эътиборимни талабалар гавжум жойларда соябон остида сотилаётган идора ашёлари тортди. Таълим даргоҳи бўлгач, ўқув қуроллари сотилиши табиий-да, дерсиз.
Аммо талабаларнинг аксарияти бу жойдан идора ашёлари эмас, нос ва тамаки маҳсулотлари сотиб олаётганининг гувоҳи бўласиз. Ачинарлиси, уларга таълим-тарбия берувчи ўқитувчилар ҳам шу ердан сигарета олиб, талабалар билан чекиб турган ҳолатлар учрайди. Бу каби савдо-сотиқ жойлари, афсуски, кўпгина олий ўқув юртлари ва мактаб бинолари олдида йўлга қўйилган. Уларнинг назоратига на мутасадди ташкилотлар, на ота-оналар эътибор беради. Бефарқлигимиз бу иллатнинг илдиз отишига замин яратмайдими?
Manba:azon.uz