5 март куни Шарқий Ўрта ер денгизидан жўнаб кетган Америка авиаташувчиси USS Gerald R. Ford Қизил денгиз орқали Ҳинд океанига қараб сузиб кетмоқда.
Бу ҳақда Itamilradar портали хабар бермоқда.
USS Gerald R. Ford ҳозирда Саудия Арабистони қирғоқлари яқинида жойлашган бўлиб, унга ҳамроҳлик қилувчи бошқариладиган ракета эсминецларининг келишини кутмоқда. Авиаташувчи Яман яқинидаги Баб ал-Мандеб бўғозидан ўтаётганда уларнинг жанговар кузатувига муҳтож бўлиши мумкин.
Авиаташувчи ва унга ҳамроҳлик қилувчи кемалар Эрон қирғоқларидан 350 км жануби-шарқда Араб денгизида жанговар миссияларни амалга ошираётган USS Abraham Lincoln зарба бериш гуруҳига қўшилиши кутилмоқда.