“Ҳозир Россия ҳужуми ҳақида жуда кўп сохта маълумотлар тарқалмоқда. Урушнинг иккинчи босқичи бошланди, лекин сизни ишонтириб айтаманки, Украина қуролли кучлари вазиятни тўлиқ назорат остида ушлаб турмоқда. Бизнинг армиямизга ишонинг, бизда жуда кучли армия бор”, деб ёзган Украина президент девони раҳбари.
Аввалроқ, Россия қўшинлари узоқ вақтдан бери тайёрлаб келган "Донбасс учун жангни" бошлангани ҳақида Украина президенти ўзининг янги мурожаатида маълум қилганди.