Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Уруш бошланганидан бери Украинада 17 400 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди

Уруш бошланганидан бери Украинада 17 400 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди

Украинада уруш бошланганидан бери (2022 йил февраль) 17 400 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди ва 43 000 дан ортиқ тинч аҳоли жароҳат олди.

Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси қошидаги Қуролли можароларда содир этилган жиноятларга қарши кураш департаменти бошлиғи Юрий Руд "Адолат учун бирлашамиз. Фуқароларга қарши жиноятлар учун жавобгарлик" халқаро конференцияси доирасида журналистларга маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 700 дан ортиқ бола бор ва 2400 дан ортиқ бола жароҳатланган.

Руд шунингдек, жанговар ҳаракатлар натижасида 320 000 дан ортиқ фуқаролик инфратузилмаси объектлари, жумладан, 263 000 дан ортиқ турар-жой бинолари, 5000 дан ортиқ таълим муассасалари ва 1400 дан ортиқ тиббиёт муассасалари зарар кўрганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 17:10. Ўқилди: 216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!