Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, жорий йилда Россия расмийлари Донецк вилоятини эгаллаш санасини яна ортга сурган.
"Эндиги охирги муддат — 31 декабргача", — деди Зеленский ва Россия раҳбарияти "Донбасс билан касалланганини" (уни эгаллаш хоҳишидан воз кеча олмаётганини) таъкидлади.
"Москва урушни тугатмаса, бу муддатни ҳам яна қолдиришга тўғри келади. Агар Путин ушбу деворга урилишда давом этиш учун яна бир миллион аскарини қурбон қилмоқчи бўлса, унда ҳозирча Россия армиясига сафарбар қилинмаган ва бензин навбатларида баҳслашиб турган ўша бир миллион россиялик уларни олдинда нима кутаётгани ҳақида ўйлаб кўриши керак.
Биз бу урушни тугатиш учун барча таклифларни киритиб бўлганмиз, Россия эса ҳар сафар буни рад этмоқда", – дея қўшимча қилади у.