Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Уруш бошланганидан бери Австрия Украинага қанча маблағ ўтказган?

Уруш бошланганидан бери Австрия Украинага қанча маблағ ўтказган?

Уруш бошланганидан бери Австриядан Украинага нақд пул (доллар ва еврода) ҳамда олтин шаклида қарийб 20 миллиард еврога тенг маблағ ўтказилган – Kronen Zeitung.

Бу маълумотларни Австрия Молия вазирлиги FPÖ партиясининг сўровига жавобан очиқлади. Вазирлик маълумотларига кўра, гап Украинанинг давлат "Ощадбанки" учун амалга оширилган 1011 та нақд евро ва доллар ташиш ҳамда 19 та олтин қуймаларини етказиб бериш ҳақида бормоқда. 2022 йил феврал ойидан буён жами мингтадан ортиқ алоҳида ташиш амалиётлари ташкил этилган.

Сўров юборилишига яқинда Венгрияда юз берган ҳодиса сабаб бўлган. У ерда терроризмга қарши кураш махсус бўлинмаси Венадан Киевга кетаётган иккита зирҳли автомобилни пул ювишда гумон қилиб тўхтатган эди.

Киев бу оддий банк амалиёти эканлигини — шу йўл билан Украина банклари ўз эҳтиёжлари ва мижозлари учун нақд хорижий валюта ҳамда қимматбаҳо металларни олиб келишини таъкидламоқда.

Украина Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанни ушбу можарони сайловолди мақсадларида атайлаб уюштирганликда айблаган эди.
Орбан партияси сайловларда мағлуб бўлганидан сўнг, Венгрия мусодара қилинган нақд пулларни Украинага қайтариб берди, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 09:01. Ўқилди: 388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!