Газета Washington Post ёзганидек, кейинги кунларда ушбу ҳудудларда сезиларли миқдордаги ёнғинлар, жумладан, халқаро чегаранинг ҳар икки томонида бир нечта йирик ёнғинлар содир бўлди.
Мақолада қайд этилишича, ғайритабиий иссиқлик ва юқори даражадаги қурғоқчилик ушбу ҳалокатли ҳодисаларга сабаб бўлган асосий омиллардир.
Нашр маълумотларига кўра, ёнғинлар оқибатида Миннесота штатида 80 квадрат километрдан ортиқ ўрмонлар ёниб кетган, юздан ортиқ бино вайрон бўлган. Штат ҳокимияти маҳаллий Миллий гвардияни ёнғинни ўчиришда ёрдам беришга чақириб, чора кўрди.
Ўз навбатида, Канаданинг CBC телерадиокомпанияси табиий офат ҳудудида бўлган чегарадош Манитоба ва Онтарио провинцияларидаги бир қатор аҳоли пунктлари аҳолисини мажбурий эвакуация қилиш ҳақида хабар бермоқда.