Назорат тадбирида аниқланишича, ушбу фермер хўжаликка қарашли бинода 11 та иситиш қозони тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, ҳолат туфайли тизимга 3,3 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган.
Айни чоғда ушбу ноқонуний ҳаракат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати хабарида.